Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маск 3,6 миллиард долларлик Tesla компаниясининг 22 миллион дона акциясини сотди
15.12.2022 14:35,  
22

Америкалик тадбиркор Илон Маск Tesla’нинг 3,6 миллиард долларлик 22 миллион дона акциясини сотди, дея хабар бермоқда Reuters АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси маълумотларига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, Маск душанба куни Tesla акцияларини сотишни бошлаган. Савдо пайтида компания акцияларининг ҳар бири 156 доллардан 176 долларгача баҳоланган.

22 ноябрь куни Блоомберг агентлиги 2022 йил бошидан буён Илон Маскнинг бойлиги 100 миллиард доллардан кўпроққа қисқаргани ҳақида хабар берди. Биргина 21 ноябрь куни у 8,6 миллиард доллар йўқотди. Бу Тесла акцияларининг сўнгги икки йил ичида энг кучли пасайишига сабаб бўлди.

Бунгача Маск Tesla’нинг қарийб 4 миллиард долларга тенг 19,5 миллион дона акциясини сотган эди. Айни вақтда Тесла акциялари октябрь ойи охиридан, яъни Маск Twitter'ни сотиб олиш бўйича келишувни ёпганидан бери 15,04 фоизга арзонлашган.

Июнь ойида Forbes Маск тахминан 16,9 миллиард доллар йўқотгани ва шу билан бирга, унинг Tesla ходимларини қисқартириш ҳақидаги буйруғи ошкор этилганидан бир кун ўтиб автомобиль ишлаб чиқарувчисининг акциялари 9,2 фоизга арзонлашганини ёзган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан