Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маск Twitter ходимларининг катта қисмини ишдан бўшатмоқчи
21.10.2022 08:59,  
27

Tesla ва SpaceX асосчиси, Тwиттер ижтимоий тармоғини сотиб олишни режалаштираётган Илон Маск, битим тузилгандан сўнг, ўз ходимларининг кўп қисмини ишдан бўшатмоқчи, деб хабар беради The Washington Post.

Нашр маълумотларига кўра, Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олиш ниятида бўлган Маск ходимларнинг 75 фоизини ишдан бўшатмоқчи. Бироқ, газета манбаларига кўра, битим ҳеч қачон амалга оширилмаса ҳам, компания кенг кўламли қисқартиришлардан ўтади. Twitter раҳбарлари иш ҳақи фондини қисқартиришни истайдилар, бу эса ишчиларнинг тўртдан бир қисмини қисқартиришга, шунингдек компаниянинг инфратузилмасининг бир қисмини сотишга олиб келади.

Аввалроқ, Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш бўйича келишув туфайли АҚШ федерал ҳукумати томонидан тергов қилинаётгани маълум бўлди. Суд даъвосида айтилганидек, Маск федерал ҳокимият билан "мазмунли ёзишмалар" олиб борган. Twitter бизнесмен адвокатларидан бир неча ой олдин тегишли ҳужжатларни тақдим этишни сўраган эди, аммо улар буни ҳеч қачон қилмаганлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан