Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маск Twitter'ни сотиб олгач,Tesla'нинг асосий рақобатчиси компания билан ишлашни тўхтатди
29.10.2022 19:52,  
79

Америка автогиганти General Motors (GM) Twitter миллиардер Илон Маск томонидан сотиб олингандан кейин ўз рекламаларини мазкур ижтимоий тармоқда эълон қилишни тўхтатди, деб хабар тарқатди CNBC телеканали компания манбаларига таяниб.

Компания томонидан маълум қилинишича, Twitterнинг янги сиёсатига баҳо берилмагунга қадар ушбу тармоқда рекламалар берилмай турилади.  

CNBC телеканали маълумотига кўра,  GM мижозлари билан ҳамкорликни тўхтатмаслик учун ижтимоий тармоқдан фойдаланишда давом этади, лекин рекламалари учун пул тўламайди.  

"Биз мазкур платформанинг янги раҳбар остидаги ривожланиш йўналишини тушиниб олиш учун Twitter билан ҳаракатларимизни мувофиқлаштириб борамиз", - дейилади компаниядан тарқатилган хабарда.

Twitter бошқарувини ўз қўлига олгандан кейин Маск ижтимоий тармоқнинг таҳрир сиёсатини либераллаштиришни режалаштирмоқда. Чунки кўпчиллик контентни қаттиқ цензура остига олинган, деб танқид қилиб келади. Шу боис тадбиркор Маск контентнинг модерация кенгашини ташкил этишга ваъда берган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан