Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Маск Twitter'ни сотиб олишдан бош тортди
9.07.2022 07:51,  
41

Америкалик бизнесмен Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишдан бош тортди. Бу ҳақда CNBC телеканали тадбиркор номидан компания бош адвокатига юборилган хатга таяниб хабар бермоқда.

Шундай қилиб, мактубда қайд этилишича, Twitter ўзининг шартнома мажбуриятларини бажармаган ва Маскга ўзи сўраган маълумотларни тақдим этмаган. Битимнинг умумий қиймати 44 миллиард долларни ташкил этди.

Аввалроқ, Washington Post газетаси Илон Маскнинг Twitter'ни сотиб олиш бўйича келишуви «жиддий таҳдид» остида қолгани ҳақида хабар берган эди. Бу тадбиркор ижтимоий тармоқнинг сохта фойдаланувчилари сонини аниқлашнинг иложи йўқлигини англаб этгач содир бўлди. Газетанинг таъкидлашича, Маскнинг келишувдан чиқиши жиддий суд жараёнига олиб келади.

Бундан ташқари, мактубда «Маскнинг Twitter’даги сохта ёки спам-аккаунтлар сони 5 фоиздан анча юқори эканлигига ишониш учун асос борлиги таъкидланган.

Хабар қилинганидек, Twitter 25 апрель куни Маскнинг 44 миллиард долларлик таклифини қабул қилди. Бироқ май ойи ўрталарида тадбиркор Twitter ижтимоий тармоқдаги сохта аккаунтлар нисбати билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритмагунича, келишувда бошқа ҳаракат бўлмаслигини айтди.

Июнь ойидаёқ Маск компания унга сўралган маълумотларни тақдим этишдан бош тортгани сабабли шартномани бекор қилиш билан таҳдид қилган эди. Кейин Twitter вакили компания келишув шартларига мувофиқ битимни ёпиш учун Маск билан маълумот алмашишда давом этишини айтди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан