Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маскнинг SpaceX компанияси 2022 йилда NASA билан тахминан 2 миллиард долларлик шартномалар имзолаган
2.03.2023 10:07,  
9

Америка Қўшма Штатларининг Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси (NASA) 2022 йилда тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан тахминан 2 миллиард долларлик шартномалар имзолаган, бу NASA бюджетининг 8 фоизидан кўпроғини ташкил этади, дейилади тадқиқотда.

SpaceX ўтган йил давомида NASA билан тузилган шартномалар ҳажмини 25 фоизга оширди ва бу кўрсаткич бўйича миллий ҳукуматнинг иккинчи йирик пудратчисига айланди. Компаниядан фақат Калифорния технология институти олдинда. Аммо энди узоқ муддатли рақиб Boeing ортда қолди.

Statista'нинг таъкидлашича, NASA билан таққослаганда, Европа космик агентлиги сезиларли даражада кичикроқ бюджетлар билан кифояланиши керак. 2022 йилда ташкилот атиги 4,8 миллиард евро олди, бу маблағларнинг ярмидан кўпи Германия, Буюк Британия ва Франция томонидан тақдим этилган.

SpaceX ҳозирда Starship кўп марта ишлатиладиган ўта оғир ракетанинг биринчи орбитал парвозига тайёргарлик кўрмоқда. У, жумладан, Ой ва Марсга сайёралараро парвозлар учун мўлжалланган.

Маск SpaceX компаниясига 2002 йилда асос солган. Ўшандан бери компания Falcon 1, Falcon 9 ва v ракеталарини, шунингдек Dragon космик кемасини ишлаб чиқди. Бундан ташқари, SpaceX Starlink юқори тезликдаги сунъий йўлдош Интернет дастури билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан