Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Масофадан туриб ишловчи чет элликка вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мумкинми?
6.12.2022 12:08,  
14

"Чет элда яшовчи ва масофадан туриб ишлайдиган штатдаги ходим бетоб бўлиб қолди ва шу сабабли "касаллик варақасини очмоқчи". Айтингчи, бу ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай очилади ва тегишли нафақа қандай тўлаб берилади?".

Амалдаги Меҳнат кодексига кўра

– Амалдаги Меҳнат кодексида (1995 йил) меҳнат муносабатларининг "масофавий иш" каби тури кўзда тутилмаган. Демак, унда чет элда доимий яшовчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам назарда тутилмаган.

Агар ходим чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланган ёки даволанган бўлса ва унда бу ҳақда ҳужжат бўлса, у ушбу ҳужжатнинг давлат ёки рус тилига таржимасини нотариал тасдиқлаши керак. Шундан сўнг ходим нотариал тасдиқланган ҳужжатни яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссиясига (ВМК) тақдим қилиши керак. Комиссия меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни кўриб чиқиб, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштиради Йўриқнома 25-б., 17.04.2015 й. АВ рйўхат рақами 2667. Унинг асосида иш берувчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан