Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Масофавий таълим сифати қандай назорат қилинмоқда?​
24.04.2020 18:20,  
631

Бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантин даврида мактаб ўқувчиларига ва талабаларга масофадан таълим берилмоқда. Инспекция томонидан масофавий таълимнинг сифати қандай назорат қилинмоқда?

Жавоб: Инспекция Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда масофавий таълимнинг ташкил этилиши мониторингини олиб бормоқда. 

Ушбу жараёнда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Инспекциянинг @edumonitoring_bot телеграм боти ишга туширилган.

Мазкур телеграм бот орқали ота-оналар мактаб ва ОТМларда масофавий ўқитишнинг сифати, уни ташкил этиш ҳамда ҳудудлардаги муаммо ва қийинчиликлар бўйича хабар ва таклифлар беришмоқда.

Мисол учун, олис ҳудудларда яшовчи кўпчилик талабалар интернет тезлиги пастлиги, электр узилишлари сабабли масофавий таълим тизимидан самарали фойдалана олмаётганликларини маълум қилишган. Айни пайтда ҳамкор вазирликлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан масофавий таълим сифатига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Савол: Карантин бўлишига қарамай, айрим вилоятларда мактабгача таълим муассасалари учун аттестация давом этмоқда, шунга изоҳ берсангиз?

Жавоб: Карантин сабабли режадаги таълим муассасаларида ўтказилаётган аттестация ва аккредитация жараёнлари хусусан, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган аттестация жараёни ҳам тўлиқ тўхтатилган. МТМларда аттестация ўтказиш бўйича Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига ҳеч қандай кўрсатмалар берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан