Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мавжуд жарималарнинг ўзи ҳам анча юқори, уларни ошириш мақсадга мувофиқ эмас – Депутатлар
10.03.2020 11:54,  
494

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳада тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига йўл бермаганлик учун маъмурий жавобгарликка оид ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш мақсадида тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчиларини жавобгарликдан озод қилиш бўйича қоида киритиш таклиф этилган.

Ҳайдовчиларни ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан йўл қоидасини бузганлик учун жавобгарликдан озод этиш адолат принципларига мос иш, дейиш мумкин.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддаси транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ва махсус товушли ишораларини ёққан ҳолда яқинлашиб келаётган тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериши учун жавобгарлик киритилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишни белгилаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисми санкциясида йигирма баравари миқдорида белгиланган жарима миқдорини йигирма беш бараварга ошириш, таклиф этилган.

Масъул қўмитада ўрганиб чиқилаётган қонун лойиҳаси бўйича депутатлар махсус хизматларнинг транспорт воситаларига тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит бериши учун жавобгарликни кучайтиришдан олдин, бундай ҳаракатланиш учун йўллардаги инфратузилмани яхшилаш зарурлигини билдирмоқдалар.

Шунингдек, депутатлар бундай қоидабузарлик учун амалда бўлган жарималарни ошириш мақсадга мувофиқ эмаслигини маълум қилиб, мавжуд жарималар миқдорининг ўзи ҳам кўпгина хориж мамлакатларига нисбатан юқори эканлигини таъкидлашмоқда.

Айни пайтда қонун лойиҳаси юзасидан депутатларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда тегишли қўмитанинг хулосаси тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан