Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Махсус иқтисодий зона иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан озод этилди
15.07.2022 22:04,  
53

2022 йил 13 июль куни «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-783-сон Қонуни кучга кирди.

ЎРҚ-783-сон 12.07.2022 йил

Қонунга асосан, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:

3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;

5 млн АҚШ долларидан 15 млн АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;

15 млн АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади.

Солиқ кодекснинг 473-модда имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади.

Солиқ кодекснинг 474-модда

махсус иқтисодий зона иштирокчилари фақат 3 турдаги:

мол-мулк,

ер солиғи,

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилган эди.

Шу билан бирга, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг 2020 йил 1 январдан кейин фойдаланилмай қолган қисми 2020 йил 1 октябрга қадар махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг реестрига киритилган иштирокчиларга нисбатан улар томонидан киритилган, 2020 йил 1 январга қадар амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, мазкур иштирокчилар реестрга киритилган пайтдан эътиборан 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тўлиқ қўлланилади.

Бироқ ушбу қоида Солиқ кодекси 473-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддатига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан