Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Махсус иқтисодий зоналарда ишлаб чиқарилган энг харидоргир маҳсулотлар аниқланди
13.12.2022 17:33,  
56

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари махсус иқтисодий зоналар (МИЗ)да ишлаб чиқарилган ва аҳоли ўртасида энг харидоргир бўлган маҳсулот турларини аниқлади.

Махсус иқтисодий зоналарда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган хилма-хил, сифатли, замонавий маҳсулотларнинг 47 фоиздан кўпроғи аҳолига сотилмоқда.

Истеъмолчилар қандай маҳсулотларни афзал билишини баҳолаш учун Истеъмолчиларнинг афзал кўриш индекси (ICP)дан фойдаланилди. Ушбу индекс савдо ҳажми индекси, истеъмол нархлари индекси ва товар захиралари қолдиқлари индексини ўз ичига олади.

Индекслар истеъмол учун мўлжалланган 27 хил маҳсулот бўйича ҳисобланган бўлиб, улар ишлаб чиқарилган жами истеъмол маҳсулотларининг 81 фоизини ташкил этади. ICP методологияси асосида истеъмол маҳсулотлари рейтинги тузиб чиқилди.

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, истеъмолчилар орасида 11 турдаги маҳсулотга талаб ортган. Бу ўрганилган маҳсулот турлари умумий миқдорининг 40,7 фоизи демакдир.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 15 турдаги маҳсулот (ўрганилган маҳсулот турларининг 55,6 фоизи) бўйича савдо ҳажми ошган, 10 турдаги (37 фоиз) маҳсулот бўйича истеъмол нархлари пасайган, 9 турдаги (33,3 фоиз) маҳсулот бўйича эса товар захиралари қолдиғи кузатилди.

Тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари, озиқ-овқат, кимё, металл ва машинасозлик, қоғоз ва шиша маҳсулотлари йилнинг дастлабки ойларида аҳоли ўртасида талаб энг юқори маҳсулотлар бўлди. Йилнинг биринчи ярмида тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларининг ўрнини электротехника маҳсулотлари эгаллади. 2022 йилнинг 9 ойида фармацевтика маҳсулотлари биринчи ўринга кўтарилди ва истеъмолчиларнинг автомобилларга қизиқиши ортди.

Агар ICP субиндексларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2022 йилнинг 3 та чорагида савдо индекси бўйича автомобиллар ва бошқа автомототранспорт воситалари; устара ва устара пичоқлари; гулқоғозлар; тагликлар ҳамда иситиш печларига бўлган талаб ўзгармагани ва ушбу маҳсулотлар етакчи ўринларни сақлаб қолганини кўриш мумкин.

Истеъмол нархлари индекси бўйича ҳар чоракда мевалар, ёнғоқлар ва тайёрланган ёки консерваланган бошқа маҳсулотлар, устара ва устара пичоқлари, гулқоғозлар, иситиш печларининг нархларида пасайиши кузатилди. Шунингдек, жорий йилнинг 3-чорагида нархлари пасайган истеъмол маҳсулотларининг турлари йил бошидагига нисбатан 2 баробар ошди.

Товар захиралари қолдиқлари индекси бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида телефон аппаратлари, маиший электромеханик машиналар ва консерваланган ловия маҳсулотларининг захира қолдиқлари камайиши қайд этилди. Захира қолдиқларининг камайиши бўйича энг кўп маҳсулот тури 2-чоракда (маҳсулотларнинг 12 тур бўйича ёки 44,4 фоиз) кузатилди.

МИЗ маҳсулотлари бўйича тадқиқот ўтказишда фойдаланилган Истеъмолчиларнинг афзалликлари индекси (ICP) маҳсулотларни бозор қандай қабул қилишини баҳолаш, ҳар хил маҳсулотлар бўйича истеъмолчилар нимани кўпроқ афзал билаётганини кузатиб бориш имконини беради. Бу эса иқтисодиёт ва аҳолининг эҳтиёжларини қондиришда талаб қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тўғри қарор қабул қилиш, маҳаллий бозорларда истеъмол маҳсулотлари нархларининг кескин ошиши ва сунъий тақчилликнинг олдини олиш ҳамда аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан