«UzAssets» инвестиция компанияси «Махсус Труст-93» АЖ давлат улушининг 85,71 фоизи сотилишини эълон қилди.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июлига қадар қабул қилинади. Транзакция бўйича маслаҳатчи Merritz юридик фирмаси бошчилигидаги компаниялар консорциумидир.
«Махсус трест-93» корхонаси технологик жиҳозларни ўрнатиш ва созлаш, конструкциялар ва бошқа мураккаб механизмларни ўрнатиш билан шуғулланади. У республиканинг тўққиз вилоятида МЧЖ шаклидаги 16 та таркибий бўлинмалардан иборат.