Май ойида Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажми қарийб икки баравар ошди

Май ойида Ўзбекистонда пул ўтказмалари ҳажми қарийб икки баравар ошди

Фото: sof.uz

Май ойида бизнесменлар томонидан хорижий валютага талаб барқарор бўлиб, жисмоний шахслар билан операциялар сегментида талаб ва таклиф барқарорлашди, дея хабар беради Марказий банк матбуот хизмати. Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 миллиард долларни ташкил этди, бу апрель ойига нисбатан 1,1 баравар кўп.

Май ойида компаниялар 1,025 миллиард доллар сотиб олишди: валюта бозорида 767 миллион доллар ва биржадан ташқари валюта бозорида 258 миллион доллар.

Асосан чет эл валютаси асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш учун товарлар ва хом ашё (63%), халқ истеъмоли моллари ва дори-дармонлар (21%), ташқи қарзларни қайтариш (113%) ва бошқа мақсадлар учун (3%) сотиб олинди.

Жисмоний шахслар май ойида айирбошлаш шохобчалари орқали 354 миллион АҚШ доллари миқдорида операциялар амалга оширдилар - бу валюта айирбошлаш ҳажми кескин пасайган апрель ойига нисбатан 2,1 баравар кўп. Аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиб олиш 217 миллион долларга пасайди (апрель ойидаги $321 mln.ga нисбатан 32 фоизга камроқ).

Халқаро пул ўтказмалари тизими орқали 485 миллион доллар маблағ олинди, бу апрель ойига нисбатан (235 миллион доллар) 1,9 баравар кўп.

Май ойида валюта бозорида хорижий валюталарнинг умумий таклифи (Марказий банк аралашувларидан ташқари) 892 миллион долларни ташкил этди ва апрелга нисбатан 1,1 марта кўпайди.

Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта захираларининг бетарафлиги принципига асосланган ва ушбу даврда маҳаллий корхоналардан сотиб олинган монетар олтинлар ҳажмида бўлган

Январ-май ойларида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағларнинг улуши 56% ни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобидан импортни молиялаштириш улуши 20% ни ташкил этди.

Май ойида миллий валюта 0,15 фоизга қадрсизланди (1 АҚШ доллари учун 10133 сўмдан 10148 сўмгача кўтарилди).