Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Май ойида Россия Хитойга рекорд миқдорда нефть экспорт қилди
20.06.2022 14:42,  
38

Россиянинг Хитойга нефть экспорти май ойида рекорд даражадаги 8,42 миллион тоннани ташкил этди, дея хабар бермоқда Reuters Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.

Май ойида Россия Хитойга кунига тахминан 1,98 миллион баррель нефть етказиб берди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспортни 55 фоизга оширди.

Россия Хитойга нефть экспорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади ва бир ярим йил давомида бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлган Саудия Арабистонини иккинчи ўринга сиқиб чиқарди.

Бу маълумотлар Россия Ғарб санкцияларига қарамай, нархларни пасайтиришга мажбур бўлгани ва ўз нефтига харидор топа олганидан далолат беради, деб ёзади Reuters.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан