Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Май ойидан бошлаб пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади
13.04.2020 16:53,  
436

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини устувор равишда банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки босқичда, яъни жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади.

Кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади.

Карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун фуқаролар Халқ банки бўлимларига бориб юришлари талаб этилмайди. Керакли маълумотларни Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Халқ банкига тақдим этади.

Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштириш бепул амалга ошириш мумкин бўлса-да, саломатлик нуқтаи назаридан Марказий банк тўловларни банк карталари орқали амалга оширишни тавсия этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан