Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Майк Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши туролмаслигини айтди
14.02.2020 12:46,  
7532

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон инфратузилмалари коронавирусга қарши туриш учун тайёр эмаслигига эътибор қаратди, деб хабар беради “РИА Новости”.

“Биз вирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлар мавжудлигидан хавотирдамиз. Коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга бўлмаган, Хитой билан узоқ чегарадош Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлдим”, — дейди Помпео.

МАВЗУГА ДОИР: Помпеонинг Европа ва Марказий Осиёга сафари: Хитойдан эҳтиёт бўлинг!

Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ ўз бюджетидан 100 миллион доллар ажратиш ниятида. Бу пуллар нафақат Хитойда коронавирусга қарши курашиш учун, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон каби бунга жуда муҳтож бўлган давлатларни ҳам молиялаштиришга йўналтирилади.

Майкл Помпео хавфга қарши глобал, ўз вақтида ва тўғри жавоб қайтариш лозимлигини қайд этган.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеони қабул қилди

“Биз эпидемияни тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрланяпмиз. Ҳозиргача 100 миллион доллар ёрдам пули ажратдик. Балки бу сумма яна ошар. Ушбу ёрдам шубҳасиз, Хитойдагиларга ёрдам бериш учун юборилади, бироқ хавфга қарши ўз вақтида жавоб бериш мақсадида дунёнинг бошқа жойларида ҳам ишлатилади”, — дейди АҚШ давлат котиби.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео 3 февраль куни Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус банандан юқиши тўғрисидаги миш-мишлар қайси давлатдан тарқалгани маълум бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан