Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Майнинг билан шуғулланувчи шахслар учун ойлик йиғимлар миқдори белгиланди — қонун лойиҳаси
2.08.2022 17:23,  
89

Аввалроқ, Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинганди.

Унда сертификат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва сертификатни берганлик ёки узайтирганлик учун тўловлар, шу жумладан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун йиғимлар белгиланганди.

Мазкур йиғимлар миқдори тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қайд этилишича, йиғимлар миқдори, тўлаш санасида амал қилинаётган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланди:
майнерларга – 10 (ўн);

хизматлар провайдерларига:

крипто-биржа – 400 (тўрт юз);

майнинг-пул – 100 (юз);

крипто-депозитарий – 5 (беш);

крипто-дўкон– 20 (йигирма).

Йиғимлар суммасининг 20 фоизи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тижорат банкдаги ҳисоб рақамига, 80 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан