«МАЗ»​ Ўзбекистонга электробуслар ва перон автобуслар етказиб бермоқчи

«МАЗ»​ Ўзбекистонга электробуслар ва перон автобуслар етказиб бермоқчи

Транспорт вазирлигида Беларусь Республикасининг “Минск автомобиль заводи” ОАЖ вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари в.б Д.Дехканов “МАЗ” ОАЖ бош директори ўринбосари С.Шуляк билан учрашувда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган турли моделдаги автобусларни Ўзбекистон бозорига етказиб бериш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Фото: Транспорт вазирлиги

“МАЗ” ОАЖ бош директори ўринбосари Сергей Шуляк Ўзбекистон билан йўловчи ташиш соҳасини ривожлантириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бунда компания имтиёзли молиялаштир ва хизмат кўрсатишнинг тўлиқ цикли (молиялаштириш, маҳсулотларни етказиб бериш ва сервис хизматлари кўрсатиш) йўналишида ишлашга тайёрлигини билдирди.

-Компания Ўзбекистон бозорига турли ҳажмдаги ва модификациядаги автобуслар, электробуслар ҳамда аэропортлар учун перон автобусларни етказиб беришга ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор,- деди Сергей Шуляк.

Маълум қилинишича, бугунги кунда автотранспорт соҳасида хусусий секторнинг улуши 80 % ташкил этади. Вилоятларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатаётган корхоналарда эса ўрта сиғимли автобуслар харид қилиш бўйича талаб юқори.