Марказий Банк: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 34 фоиз, импорт эса 18 фоизга ўсган

Марказий Банк: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт 34 фоиз, импорт эса 18 фоизга ўсган

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг дастлабки 9 ойи бўйича дастлабки тўлов балансини тайёрлади.

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида 11.1 млрд $ лик маҳсулотлар экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига 7.3 млрд $га нисбатан 34%га ошган. Бунга асосий сабаб сифатида жаҳон бозорида ўзбек маҳсулотлари учун мақбул нарх шакллангани ҳамда логистика тизимининг такомиллашгани кўрсатилган.

Импорт ҳажми эса 15.6 млрд $га етди. Аввалги йил билан қиёслаганда 18%га ўсган. Ҳозирда савдо баланси салбий сальдоси 4.5 млрд $ни ташкил қилади (бир йил аввалги натижалардан 17 %га яхшироқ).

Молиявий ҳисоб дастлабки маълумотларга кўра, манфий сальдони ташкил қилиб, 5.3 млрд %ни ташкил этади. Капиталнинг соф кирими давлат бошқаруви сектори операциялари ҳамда хорижий кредит линиялари жалб қилиниши, шунингдек Ўзбекистоннинг суверен облигациялари жойлаштирилиши билан боғлиқ.

Олтин-валюта захираси эса 27.9 млрд $ бўлиб, у Ўзбекистоннинг 13 ойлик импортини қоплашга етади (Тавсия қилинган даража 3 ой ҳисобланади).