Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мбаппенинг онаси «Реал»дан 150 миллион евро бонус талаб қилмоқда
20.03.2022 13:01,  
116

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Фаиза Ламари " Реал» раҳбариятидан ўғлининг трансфери учун бонус сифатида 150 миллион евро сўради. Бу ҳақда Билд нашри хабар бермоқда .

23 ёшли Мбаппе мавсум сўнгида «Реал»га текинга ўтиши керак эди. Манбага кўра, футболчининг онаси жамоадан трансфер учун пул тўлашни талаб қилмоқда. Қайд этилишича, Мадрид клуби 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Аввалроқ, 13 март куни Марcа журналисти Рамон Алварес Мбаппе «Реал» билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берганди . Унга кўра, трансфер шартномаси 30 январь куни имзоланган. 

Трансфермаркт талқинига кўра , Мбаппе дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан