Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МЧЖ ва АЖлар фаолиятига оид қонунчиликка ўзгартириш киритилди
20.01.2023 08:29,  
200

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши аъзоси мазкур йиғилиш баённомасида қайси акциядорнинг вакили эканлиги ёки кузатув кенгашининг қайси аъзоси мустақил аъзо эканлиги кўрсатилиши керак.

Шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида 1 нафар мустақил аъзо киритилади.

Бунда мустақил аъзоликка номзодлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан танлов асосида кўрсатилади.

Бундан ташқари, агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органининг айби исботланса, жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан