Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида 11 та ҳужжат имзоланди
12.05.2020 18:47,  
120

Бугун 2020 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан биринчи марта видеоконференсалоқа режимида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислик қилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, мажлис ишида Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Зограб Мнатсаканян, Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири Олег Тсуля, Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ҳамдўстлик ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари халқаро кун тартибининг ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, халқаро ва минтақавий ишларда ташкилот роли ва ўрнининг ҳолати, уни кучайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар, шунингдек қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилди.

Томонлар карантин чекловлари шароитида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги барча мавжуд ва йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмларини сақлаб қолишнинг ҳамда МДҲ эркин савдо ҳудудининг тўлақонли ишлашини таъминлашнинг муҳимлигини қайд этди.

Делегациялар раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш долзарблигини таъкидлади.

Шунингдек, иштирокчилар МДҲ ТИВКнинг кейинги мажлисини октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон томони таклифини қўллаб-қувватлагани маълум қилинди. Мажлис якунларига кўра ҳамкорликнинг турли йўналишларида 11 та ҳужжат имзоланди, кун тартибининг барча масалалари бўйича ўзаро келишилган қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан