Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Медиа Парк»нинг яна 2 нафар ходими ва «Ўрикзор»даги сотувчининг 5 нафар оила аъзосида коронавирус аниқланди 
6.06.2020 16:56,  
782

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, 4 июнь куни давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида аниқланган. 5 июнь куни эса, умумий касалланиш кўрсаткичи камайиб, 68 нафарни ташкил этган бўлса-да, улардан 17 нафари аҳоли орасидан аниқланган.

"Шундан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, Наманган ва Бухоро вилоятларидан 1 нафардан.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Айнан «Ўрикзор» савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

Бугун айни пайтгача Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа Парк» савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус қайд этилган. Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Таҳлиллардан ойдинлашадики, нафақат «қизил» ва «сариқ» ҳудудлар, балки «яшил» ҳудудларда ҳам коронавирус юқтириб олиш хавфи мавжуд," - дейилади ССВ ахборотида.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин ва санитария қоидаларига сўзсиз риоя этишни, касаллик аломати сезилган заҳоти шифокорга мурожаат этишни ҳамда кўчада, ишхонада, сафарда ва умуман қаерда бўлишингиздан қатъий назар, бир лаҳза бўлса-да, ҳушёрликни йўқотмасликни такрор-такрор сўраб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан