Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мединский: Россия Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёр
23.05.2022 09:31,  
1

Москва ҳеч қачон музокаралардан, жумладан, энг юқори даражадаги музокаралардан бош тортмаган, бироқ Киев уларга тўсқинлик қилмоқда, деди Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский.

Associated Press хабарига кўра, Мединский Беларус телевидениясига берган интервьюсида Россия ҳеч қачон музокаралардан бош тортмаганини айтди.

«Музокараларни музлатиш Украинанинг ташаббуси», деди у ва «устунлик улар томонда» эканини айтди.

«Ўз тарафимиздан биз мулоқотни давом эттиришга тайёрмиз», — дея хулоса қилди у.

Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар - ҳам юзма-юз, ҳам видео алоқа орқали - Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери давом этмоқда.

Март ойида икки давлат ташқи ишлар вазирлари Туркияда учрашди, сўнг Истанбулда делегациялар ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди, аммо улар ҳеч қандай кўзга кўринарли натижа бермади.

Туркияда Лавров ва Кулеба ўртасидаги музокаралар: улар нима учун керак эди ва мутахассислар нимани кутмоқда.

Шу ҳафта Украинанинг бош музокарачиси Михаил Подоляк Москва билан музокаралар тўхтатилганини айтди.

Аввалроқ, Украина расмийлари ҳеч қандай келишувлар тузиш ниятида эмасликларини, якунларига кўра, Украина ўз ҳудудларини йўқотганини тан олишини бир неча бор очиқ билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан