Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳмет Сурайё Эр: “Туркиянинг терроризмга қарши кураши қатъият билан давом этмоқда”
19.10.2019 12:53,  
134

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайё Эр 9 октябр куни бошланган “Тинчлик чашмаси” операцияси ҳақида мақолани тақдим этди. 17 октябрь куни Суриянинг шимолида олиб борилаётган “Тинчлик чашмаси” номли ҳарбий операция 120 соатга тўхтатилиши маълум бўлган эди. Анқара Суриянинг шимолида “хавфсиз ҳудуд” деб атаётган жой барча террорчилардан тозалангандан кейингина ҳарбий операция тўхтатилишини айтди.

Мақолани тўлиқ ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аввало 9 октябр куни бошланган “Тинчлик чашмаси” операциясининг муваффақият билан давом этаётганини қадрли Ўзбекистон жамоатчилигига етказишни, қўллаб-қувватлаганлари учун қардош Ўзбек халқига ва Ўзбекистон Давлатига миннатдорлигимизни билдиришни истайман.

Террорнинг ҳар қандай турига қатъиян қарши бўлган Туркия бу борада Суриядаги барча террористик гуруҳларга қарши, уларни ажратмаган ҳолда курашмоқда. Туркия ИШИДга қарши курашда халқаро коалицияга қўшилибгина қолмай, ИШИД билан майдонда яккама-якка тўқнашган ягона давлат бўлиб, 4000 дан ортиқ ИШИД террористини бир ўзи йўқ қилган.

Туркия фақат ўзи жойлашган минтақага эмас, қардош Ўзбекистон каби узоқ ва яқин жоғрофиядаги давлатлар бошига ҳам таърифлаб бўлмайдиган кулфатлар келтирган ИШИД ва унга ўхшаш малъун террорчи ташкилотларни ўз инларида йўқ қилиш ва бу кулфатларнинг бошқа такрорланмаслигини таъминлаш учун барча имкониятларини сафарбар этди.

Бошқа томондан халқаро ҳамжамиятнинг эътиборинини ИШИД қадар тортмаса-да, Сурияда фаолият олиб бораётган бошқа бир террористик ташкилот PYD/YPG ва унинг турли бўлинмаларидир. Кўпчилиги Фират дарёсининг шарқий ҳудудидан мамлакатимизга қарши юзлаб ҳужумлар уюштирган бу террористик гуруҳлар ўн йиллардан бери мамлакатимизда ўн минглаб бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлган қонли ПКК террористик ташкилотининг Суриядаги бўлинмасидир.

PYD/YPG фақатгина Туркияга ҳужум қилиш билан чекланмасдан, Сурия халқига қарши, хусусан мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги кўп сонли тинч аҳолининг ўлимига ва жароҳатланишига сабаб бўлган террористик ҳужумларни амалга оширган.

Туркияга қарши олиб борган хоинона ҳаракатларида турли террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилган, ўз манфаати учун, Раққа шаҳрида бўлганидек ИШИДга мансуб террористларни озод қилган ва улар билан иттифоққа кирган бу террорчи гуруҳ назоратни қўлга киритган жойларда инсонларни уй-жойсиз қолдирган ва зўравонликка асосланган зулмкор бошқарув ўрнатган.

“Тинчлик чашмаси” операцияси ана шундай шароитда амалга оширилмоқда. Мақсадимиз — Туркиянинг чегара хавфсизлигини таъминлаш, Суриянинг шимолий ҳудудларида террорчи гуруҳлар макон топган бир коридорнинг пайдо бўлишини олдини олиш ва минтақадаги маҳаллий халқни террорчиларнинг қўлидан қутқаришдир. Тўртдан бир қисми PYD/YPG террористик ташкилотининг ишғоли остида бўлган Суриянинг ҳудудий бутунлигига ва сиёсий бирлигига эришишига ҳисса қўшишдир.

БМТ Низомининг 51-моддасига биноан қонуний мудофаа чоралари доирасида амалга ошираётганимиз бу операцияда биз учун устувор бўлган нарса оддий фуқароларнинг ва бегуноҳ халқнинг ҳеч қандай зарар кўрмасдан террористларнинг чангалидан қутқарилишидир. Террористлар оддий фуқаролардан жонли қалқон сифатида фойдаланиш каби турли йўлларни қўллашларига қарамай, аскарларимиз катта маҳорат ва эҳтиёткорлик кўрсатмоқдалар. Бундан аввалги муваффақият билан амалга оширилган “Фират қалқони” ва “Зайтун новдаси” операцияларида бўлгани каби, операцияда фақатгина террорчи унсурлар аниқлик билан нишонга олинмоқда.

Операциянинг яна бир мақсади – Суриянинг шимолий ҳудудларининг террористлардан тозаланиб, хавфсиз зона ҳолига келтирилганидан кейин 300 минг нафари суриялик курдлар бўлган ва мамлакатимизда ҳимояга олинган 4 миллионга яқин сурияликнинг бир қисмини, ўз ихтиёрларига кўра хавфсиз шу зонага жойлаштириш мақсадида мамлакатларига қайтишларини таъминлашдир. Хусусан, улардан 365 минг нафари “Фират қалқони” ва “Зайтун новдаси” операциялари доирасида Жераблус ва хавфсиз ҳолга келтирилган бошқа зоналарга ўз истаклари билан қайтишган эдилар.

Шуни эсда тутиш керак ки, Сурия аҳолисининг 5,5 миллион нафари хорижда бошпана топишга мажбур бўлган, 6 миллион нафари эса мамлакат ичида бошқа жойларга кўчиб ўтишган. Бошқача айтганда, уйларини тарк этишга мажбур қилинган 12 миллион киши, яъни Сурия аҳолисининг ярмидан кўпроғи “етник муҳандисликдан” жабрланганлардир. Уларнинг орасида анчагина мусулмон бўлмаган фуқаролар ва мамлакат аҳолисининг 10 фоизини ташкил этувчи христианлар ҳам мавжуд. “Тинчлик чашмаси” операцияси айни вақтда, террористларнинг “демографик муҳандислиги” натижасида ярми уйларини ташлаб кетишга мажбур қилинган, мамлакат аҳолисининг асл намояндалари ҳисобланган мусулмон бўлмаган аҳолининг Сурияга, уйларига қайтишларини таъминлашни мақсад қилиб қўймоқда.

Операциянинг мақсади ва пироварди ҳақида соғлом бир тушунчага эга бўлиш учун Туркиянинг фақатгина ўз ҳудудларида ҳимоясига олган фуқароларнигина эмас, айни пайтда Сурияда яшаётган 3 миллионга яқин сурияликка ҳам, яъни мамлакатнинг учдан бир фоизини ташкил этувчи аҳолига ҳам қўлидан келган ёрдамни кўрсатганини, террордан тозалаган жойларда мактаблар, касалхоналар, боғчалар барпо қилиш билан инфратузилмани ривожлантириш, “юқори тузилмаларни” қайта тиклашга ёрдам бериш билан қайта оёққа турғазишга ҳаракат қилаётганини, шу мақсадларда 40 миллиард долларлик маблағ ўтказганини кўриш кифоядир.

Суриянинг шимолида ташкил этилишини истаётганимиз Хавфсиз Зона бўйича қарашларимизга қўшилган Сурия Миллий Коалицияси, Сурия Муваққат Ҳукумати, курд ва христиан лидерларини ҳам ўз ичига олган минтақа халқи ва расмий вакиллари томонидан қўллаб-қувватланаётганимиз армиямизга маънавий куч бағишламоқда.

Туркиянинг террорга қарши кураши Суриянинг ҳудудий бутунлиги, хавфсизлиги ва барқарорлиги учун муҳим аҳамиятига эгадир. Бу курашнинг айни пайтда халқаро тартиб, тинчлик ва барқарорликка ҳисса бўлиб қошилажаги қўшимча изоҳ талаб қилмайди.

Террор афсуски, чегара танимайдиган, океанларни ва чўлларни ошиб ўтувчи глобал бир муаммодир. У Туркия ёки Ўзбекистон демасдан, Сурияда, Нью-Йоркда ёки Ўрта Осиёда ҳар онда бир бўшлиқ топиб, панд бериш ниятида. Шу сабабли халқаро ҳамжамият биргаликда ҳаракат қилиши, террорни қаерда пайдо бўлишидан қатъий назар, биргаликда, қўлни қўлга бериб қатъият билан бартараф этишимиз керак. Фақатгина сўнгги 4 йил ичида Туркия ичкарисида 7 500 нафар, Туркия ташқарисида 8 500 нафар жами 16 000 нафар террористнинг йўқ қилинганлигини эслашнинг ўзи бу глобал таҳдиднинг бартараф этилишига мамлакатимизнинг қўшган ҳиссасини намоён этади.

Туркия, Суриядаги терроризмнинг ҳар хил кўринишига қарши кураш олиб бормоқда, операция доирасида ИШИД унсурларининг йўқ қилинишига ва ҳибсда тутиб турилган ИШИД террористларининг қўйиб юборилишининг олдини олинишига катта аҳамият бермоқда.

Қаердан ва кимдан келса келсин, ортида қайси куч туришидан қатъий назар террорнинг барча кўринишини лаънатлаш ҳам ахлоқий, ҳам инсоний, ҳамда сиёсий мажбуриятдир. Бундан ўзни олиб қочиш ва “ишга яраган террорист” деб ажратиш фақатгина нотўғри бўлибгина қолмай, айни пайтда халқаро ҳамжамият ва дунёда тинчлик ўрнатиш учун ҳаётий даражада хавфлидир.

Туркия миллий хавфсизлигини таъминлагунга қадар, оддий халқни террористларнинг чангалидан қутқариб, минтақани террордан тозалагунга қадар Ўзбекистон каби иттифоқчи ва дўстларининг қўллаб-қувватлашлари билан курашда давом этишда қарори қатъийдир. Этник, идеологик, диний, сиёсий ва бошқа илдизларига қарамай, террорнинг ҳар қандай турига қарши олиб бораётган қатъий курашимизда, халқаро ҳамжамиятнинг айни нуқтаи назар билан бизни охиригача қўллаб-қувватлаши ва шу билан террор қаршисида баҳамжиҳат бўлганини кўрсатиши дунёда тинчликни таъминлаш учун асло кўз юмиб бўлмайдиган ҳаётий аҳамиятга эга бир мажбуриятдир.

Меҳмет Сурайё Эр

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан