Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилишини биласизми?
1.12.2022 08:46,  
21

Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

фамилияси, исми ва отасининг исми;

шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи; 

иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;

иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

иш берувчиларнинг банк реквизитлари;

иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан