Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнатга ҳақ тўлаш янгиланган ягона тариф сеткаси тасдиқланди
17.09.2019 11:31,  
1708

16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 775-сонли қарори қабул қилинди.

Маълумки, 1 сентябрдан «энг кам иш ҳақи миқдори» тушунчаси бекор қилиниб, унинг ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634.880 сўм) ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори (223.000 сўм) жорий қилинган эди.

Хўш, энди ойлик иш ҳақлари қандай ҳисобланади? Блогер Хушнудбек Худойбердиев қуйидаги жадвал асосида айни саволга жавоб берди.

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 22 та разряди бор. Ҳар бир разряднинг оклад иш ҳақи турлича бўлади. Сиз ўзингизни окладингиз қанча бўлишини жадвал асосида ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун разряд рўпарасидаги коэффициентни 634.880 сўмга кўпайтирасиз.

Масалан, 7-разрядда ишлайдиган ходимларнинг оклад иш ҳақини ҳисоблаймиз - 1,505х634880=955494.

Демак, 7-разряддаги ходимларнинг оклади - 955 минг 494 сўмни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан