Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Меҳнатга жалб қилинган маҳкумларнинг иш стажига оид янги тартиб ишлаб чиқилмоқда
2.08.2022 15:28,  
14

Бугун, 2 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қамоқхоналарда сақланаётган маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги тартибларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, ушбу ҳужжат жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, меҳнатга жалб этилган маҳкумларнинг колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш ҳамда маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ўз навбатида амалиётган татбиқ қилиниши айтилаётган мазкур тартиб доирасида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, Солиқ кодекси ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Шу билан бирга, маҳкумларга рағбатлантириш, муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш чораларини кўриш учун асос бўладиган маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганлигини баҳоловчи аниқ мезонлар белгиланади.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан