Меҳрибонлик уйи битирувчиларини калтаклаган ИИВ ходимлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Меҳрибонлик уйи битирувчиларини калтаклаган ИИВ ходимлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Меҳрибонлик уйи битирувчиларига нисбатан 22 май куни  ички ишлар органи ходимлари Юнусобод тумани ИИО ФМБ биносига олиб келганлиги ва уларга нисбатан куч ишлатиб тан жароҳати етказганлиги ҳақидаги видео тарқалди.

Мазкур видеода акс этган ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.