Мексикада коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошиб кетди

Мексикада коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан ошиб кетди

Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиология бошқармаси раҳбари Хосе Луис Аломианинг маълум қилишича мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 202 951 кишига етди. Бу ҳақда у матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Мамлакатда коронавируснинг суткалик ўсиши 6104 тани ташкил қилмоқда. Ҳозирга қадар 25 060 киши коронавирус инфекцияси ташхиси билан вафот этган.

Аввалроқ ЖССТ Лотин Америкаси минтақасини коронавируснинг янги ўчоғи деб эълон қилган эди. Кейинчалик бутун дунёга коронавируснинг иккинчи тўлқини жанубий ярим шардан тарқала бошлагани маълум бўлди.

Жаҳонда коронавируснинг янги тўлқини тарқалмоқда