Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мексикада қувур портлаши оқибатида ўнлаб инсонлар қурбон бўлди
20.01.2019 14:04,  
10

Мексиканинг Идальго штатида қувур портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 дан оши, деб хабар қилмоқда Milenio TV.

Маҳаллий телеканал хабарига айтилишига кўра, Идальго штати губернатори Омар Файяд қувур олдидаги каналда олиб борилган қазиш ишлари натижасида яна бир неча кишининг жасади топилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Мексика ҳудуди орқали ўтган йирик “Туспан-Тула” бензин қувури, бензин ўғирлаш мақсадида, ноқонуний равишда тешилганлиги маълум бўлади. Кейинчалик ушбу тешик катталашиб қувурдан катта миқдорда бензин фаввораси отилиб чиқа бошлайди.

Текин бензиндан фойдаланиб қолиш мақсадида юзлаб маҳаллий аҳоли вакиллари канстр ва бидонлар билан қувур ёнига тўпланган вақтда кучли портлаш содир бўлади. Шундан сўнг улкан майдондан ёнғин чиқади.

Сўнгги вақтларда Мексидака қувурлардан ноқонуний равишда ёнилғи ўғирлаш ҳолатлари авж олган эди. Буни олдини олиш мақсадида, ҳукумат ҳатто ёнилғини цистерналарда ташишга ўтган эди. Мавжуд қувурлар ва ёнилғи омборлари эса армия ёрдамида қўриқлашга ўтган. Бензин етказиб беришда муаммолар туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида АЁҚШларда улкан навбатлар кузатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан