Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Мелитопол мэрини рус ҳарбийлари ўғирлаб кетди – Киев
12.03.2022 13:24,  
296

Кеча, 11 март куни тушдан кейин рус ҳарбийлари Мелитопол мэри Иван Федоровни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари бонг урмоқда. Хабарларга мэрнинг ўғирланаётгани акс этган видеолар илова қилинган

Хабарларда қайд этилишича, бундай ўғирлаш уруш пайтида тинч аҳолини гаровга олишни тақиқловчи Женева конвенциясига зиддир. Мелитопол урушнинг биринчи кунларида рус қўшинлари томонидан босиб олинган.

Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенконинг Telegram саҳифаси орқали билдиришича, Киев Ҳукумати Мелитопол мэри Иван Федоров рус ҳарбийлари томонидан ўғирлангани ҳақида аниқ маълумотларга эга. 

"Дастлабки маълумотларга кўра, бир соат олдин (тахминан 15:45) босқинчилар Мелитопол шаҳри мэри Иван Федоровни ўғирлаб кетишган", деб ёзади Тимошенко.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан