Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мен ўзимни қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди деб биламан — Шавкат Мирзиёев
21.09.2021 15:57,  
81

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев илк сайвловолди ташвиқот ташрифини Қорақалпоғистондан бошлади. Айни пайтда эса Бўзатов туманида бўлиб турибди. Амалдаги президент бу ерда тумандаги сайловчилар билан кўришиб, маъруза қилди.

"Сайловолди учрашувларини энг аввало Қорақалпоғистон диёридан бошлаганим бежиз эмас. Илгари ҳам айтганман, бугун ҳам катта мамнуният билан такрорлайман – мен ўзимни қорақалпоқ халқининг ҳам фарзанди деб биламан.

Бу сайлов барчамиз, бутун эл-юртимиз учун Ўзбекистоннинг, унинг таркибий қисми бўлган Қорақалпоғистоннинг бундан кейинги тараққиёти қандай бўлади, мамлакатимиз қандай ривожланиш йўлидан боради, фарзандларимиз, оиламиз, бутун юртимиз келажагини қандай барпо этамиз, деган ҳал қилувчи саволларга жавоб берадиган ғоят муҳим сиёсий тадбирдир.

Ўзингиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибсиз, ўтган беш йиллик муддат бутун мамлакатимиз, халқимиз учун оғир синовлар даври бўлди.

Биз Аллоҳ таолонинг марҳамати, халқимизнинг фидокорона меҳнати билан коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз қийинчиликларини мардона енгиб ўтмоқдамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан