“Mercedes-benz” найранги

“Mercedes-benz” найранги

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.З. бошқарувидаги “Mercedes-benz vito” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Натижада, автоулов юкхонасида божхона назоратидан яширилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати салкам 6 580 000 сўмлик
112 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.