Мэрилин Монро қабри ёнидаги жой 2 миллион долларга сотувга қўйилди

Мэрилин Монро қабри ёнидаги жой 2 миллион долларга сотувга қўйилди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги “Pierce Brothers Westwood Village Memorial Park” қабристонида жойлашган қабр 2 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу қабр аввал америкалик машҳур бастакор Жерри Херманга тегишли бўлган. У қабрни 1997 йилда сотиб олган. Аммо, бастакор 2019 йилда вафот этгач, қариндошлари уни Нью-Жерсида онасининг қабри ёнига дафн қилган. Бўш қолган қабр эса қариндошлари томонидан сотувга қўйилган.

Pierce Brothers Westwood Village Memorial Park in Los Angeles

Бу қабрнинг аҳамияти шундаки, унда дафн етилган одам американинг машҳурлари билан “қўшни” бўлиши мумкин. Қабр ёнида америкалик машҳур актриса Мэрилин Монро ва “Playboy Enterprises” компанияси асосчиси Хью Хефнерлар дафн этилган. Шу сабабли ҳам қабристондаги бу жой 2 миллион долларга баҳоланган.