Месси "Барселона"ни тарк этмоқчилигини маълум қилди

Месси

 "Барселона" клуби Лионел Мессининг кетишни истаётганини тасдиқлади, дея хабар беради AP ва Reuters. Футболчи жамоада 2004 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва шартномаси 2021 йил ёзида тугайди. Клуб жамоа сардорини шартномани бекор қилиш учун қонуний асослар йўқлиги сабабли озод қилмоқчи эмаслигини айтди.

Аргентинанинг Tyc Sports портали Месси кетишни истаётганини, клубга тасдиқлашни талаб этадиган шошилинч ҳужжатларни юбориш учун ишлатиладиган хизмат - бюрофакслар юбораётганини хабар қилди. У шартномасида ҳар бир мавсум охирида ўйинчига бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқини берадиган банддан фойдаланмоқчи. Мессининг амалдаги шартномаси 2017 йилда имзоланган.

"Барселона" нинг таъкидлашича, футболчининг шартномаси банди ҳозир амалда эмас, чунки хабар бериш муддати (30 майгача) аллақачон тугаган. Мессининг фикрига кўра, коронавирус пандемияси туфайли узайтирилган мавсум яқинда тугади ва ушбу вазиятга қараб ушбу параграфни ўзгартириш мумкин.

Месси "Барселона" билан ўн марта лига ва 6 марта Испания кубогини ютди ва тўрт марта Чемпионлар Лигасини ютди. ОАВ хабарларига кўра, Англиянинг "Манчестер Сити", Италиянинг "Интер", MLS клублари (АҚШ футбол лигаси) 33 ёшли футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

Футболчи мураббий Роналд Куман билан учрашганидан ва "Барселона" нинг Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария" га қарши 2:8 ҳисобидаги мағлубиятидан кўп вақт ўтмай истеъфога чиқишга қарор қилди. Аргентиналик футболчининг "Барселона" билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларни тўхтатгани июл ойи бошида маълум бўлган эди.