Барселона ҳужумчиси мамлакатда ўтказилаётган хайрия кимошдисига ўз бутсисини тақдим қилди. Бу ҳол Миср телеканалларидан бирида ўтказилаётган ток-шоу вақтида юз берди. Мамлакатнинг кўплаб фуқаролари буни ҳақорат сифатида қабул қилишди, чунки пойабзал совға қилиш бу мамлакатда нохуш аломат саналади.
“Мен ғазабдаман. Агар у бизни ерга урмоқчи бўлса, бутсисини бошига кийсин, ишқибозларининг бошига кийгазсин. Бизга бу керак эмас, ўзининг мамлакатига берсин, уёқда ҳам камбағаллар кўп-ку”, деди Миср футбол федерацияси матбуот котиби Азми Мужоҳид.
Мессининг қилиғидан хафа бўлган мухлислар унинг ватанига ёппасига пойабзалларини жўнатиш тадбирини бошлашди