Месси, Роналду ва яна бир қатор юлдузлар "Евро-2020" ва "ЖЧ-2022"да иштирок этмайди!

Месси, Роналду ва яна бир қатор юлдузлар

УЕФА президенти Александр Чефериннинг таъкидлашича, ташкилот Европа Суперлигаси ўйинларида иштирок этадиган футболчиларга қитъа ва Жаҳон чемпионатларида қатнашишга тақиқ қўйилади.

"Суперлигада ўйнайдиган футболчиларга Жаҳон чемпионатлари ва Европа чемпонатида иштирок этишга йўл қўйилмайди. Уларга ўз миллий жамоаларида ўйнашга рухсат берилмайди", - дейилади хабарда.

Суперлига 12 та клуб томонидан ташкил қилин. Олдинда “Евро-2020” ҳамда “ЖЧ-2022” каби йирик мусобақалар кутиб турибди. Агар Чеферин сўзида турса ва Суперлига клублари ўз фикридан қайтмаса, ушбу бўлажак икки йирик мусобақада аксарият юлдуз футболчилар иштирок этмайди.

Роналду тўп сураётган “Ювентус” ва Месси ҳаракат қиладиган “Барселона” биринчилардан бўлиб Европа Суперлигасига қўшилишни маъқуллаган.