Le Parisien нашри ПСЖ футболкалари сотилган аукцион натижалари ҳақида маълумот берди. Парижлик футболчиларнинг 16 та футболкаси кимошди савдосига қўйилди.
Энг қиммат савдо Месси формасининг сотуви бўлди, улар бунинг учун 43 623 евро тўлашди. Неймарнинг либоси 7894 еврога сотилган, Мбаппенинг иккита футболкаси эса харидорларга мос равишда 14093 ва 15017 еврога тушган.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" Лига 1да пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ҳисобида 47 очко бор ва иккинчи ўриндаги "Ланс"дан 3 очко олдинда.