Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Метан заправка”лар оммавий сотувга қўйила бошланди(ми)?
28.01.2023 14:28,  
377

Ижтимоий тармоқларда “Метан заправка”лар оммавий сотувга қўйила бошланганлиги эълон қилинди. Жумладан, журналист ва блогер Санжар Саид ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Метан заправкалар оммавий сотувга қўйилибди” номли постини эълон қилди. Журналист, “ҳадемай ишлаб турган цех, завод, фабрикалар, дўкону бошқалар ҳам сотувга чиқарилса ажаблан”маслигини маълум қилган. 

Эътиборли жиҳати шундаки, журналист мазкур эълонлар қайси плотформага қачон жойлаштирилганлиги ва айнан қайси газ тўлдириш компрессор шохобчалари сотувга қўйилганлигини очиқламаган.

Хабарингиз бўлса керак, жорий йилнинг 12 январь санасида Ўзбекистондаги барча "Метан заправка"лар яъни газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилган эди.

Энергетика вазирлиги табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилаётганлиги билан изоҳлаган эди. Бугундан бошлаб Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларидаги газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тикланди.

Аммо, танганинг бошқа томони ҳам бор. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовнинг 26 январдаги интервьюсида, “заправка”лар очилса, газ нархи қимматлашиши мумкинлиги қайд этилди.

– Метан гази узиб қўйилди. Бу ўз-ўзидан бензин тақчиллигини юзага келтирди. Биз нима хатарни кутяпмиз, деганда, Марказий банк эртага газ заправкалари очиладиган бўлса, газ нархининг кўтарилиб кетиши мумкин. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш моллари нархлари ҳам ошиши мумкин, – дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.

Шу ўринда қизиқ савол туғилади: Нега кутилмаганда “метан заправкачи”лар ўз мулкларини оммавий сотувга чиқара бошлади? Бунинг сабаби нимада? Бу газ таъминоти билан боғлиқми ёки бунинг бошқа сабаблари ҳам бўлиши мумкинми?

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан