Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метро билан боғлиқ яна бир муаммо юзага келди
7.04.2022 15:15,  
129

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг поезди ярим соатдан бери тўхтаб қолгани айтилаётган хабарлар тарқалди. "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 7 апрель куни соат 09:30 лар атрофида "Пахтакор" метро бекатида 15-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган ва хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида йўловчилар вагондан туширилган.

Шунингдек, навбатдаги 18-сонли маршрут ҳам йўловчиларни "Пахтакор" метро бекатида тушириб, 15-электропоездни техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланишида кўмаклашган.

"Соат 09:37 дан бошлаб поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан