Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Метробус ҳақида биласизми?
31.03.2016 08:50,  
50

Икки кун аввал Тошкент шаҳрида метробус қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз муштарийлари мазкур транспорт ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилишди. Қуйида хорижликларнинг ишончли транспорт воситаларидан бири саналган метробус ҳақида маълумот берамиз, деб ёзади www.carzone.uz

Метробус ёки тез қатновчи автобус (инг. Bus rapid transit, BRT) кўплаб қулайликлари (тезлиги, ишончлилиги, йўловчи сиғдириш хусусияти ) билан одатдаги автобуслардан ажраб туради. Айрим кўрсаткичлари, хусусан, тезлиги бўйича енгил рельсли транспорт тизими (тезкор трамвай) билан таққослаш мумкин.

Одатда, метробуслар алоҳида ажратилган йўл бўлагида қатнайди. Чорраҳаларда метробус ўтиши учун имтиёз берилиши мумкин. Метробус йўналишига кўп бўғимли (расмларга қаранг) автобуслар қўйилади.

Метробус қатновчи тизимларнинг бекати, кўпинча, рельсли транспорт станцияларига ўхшаш бўлади: яъни, ҳар тарафи ёпиқ, чиптахона ва маълумот берувчи хоналари (справочная) бор, йўловчилар турникет орқали ўтказилади, чиптани транспортга ўтиришдан олдин сотиб олинади.

Айрим метробус тизимларида яккаизли автобуслар (рус. направля́емый авто́бус, инг. guided bus, нем. Spurbus) қатнайди.

Метробуслар Жанубий ва Шимолий Америка давлатларида кенг тарқалган. Колумбия пойтахтида тўққиз линиядан ташкил топган TransMilenio тизими ишлайди. АҚШда эса “Кумуш линия” (Silver Line), “Тўқ сариқ линия” (Orange Line), Аргентинада “Буэнос-Айрес Метробуси” линиялари мавжуддир.

Европа ва Осиёда ҳам тез қатновчи автобус линиялари учрайди. Туркиянинг аҳолиси кўп Истамбул шаҳри йўлларида метробус қатнайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан