МИБ Фарғонада «Тундан тонггача» рейдларини ўтказмоқда

МИБ Фарғонада «Тундан тонггача» рейдларини ўтказмоқда

Иллюстратив фото

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талабларига мувофиқ, тунги 00:00 дан соат 06:00гача “Тундан тонггача” рейдлари вақти-вақти билан, асосийси кутилмаганда ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, шу каби тезкор тадбир Риштон туманида тонгги соат 04:00 ларда Саноат зонасида фаолият юритиб келаётган қўшма корхоналардан бирида ўтказилган.

Фото: ЎзА

Хабарда айтилишича, ўнг минглаб туп помидор кўчатлари барқ уриб яшнаб турган, анча меҳнат қилинган корхонанинг иссиқхоналарига уланган 4 та котёлларнинг бирортаси газ ҳисоблагичга уланмаган. Ҳисоб-китобларга кўра ушбу корхона давлат манфаатларига 75,3 миллион сўмдан ортиқроқ зарар етказилганлиги аниқланган ва мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорнинг иссиқхонаси қонун ҳужжатларига мувофиқ газ тармоғидан узилган ва эндиликда тадбиркор ўтин-кўмир ёқиб ишини давом эттирадиган бўлди, дейилади хабарда.