Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?
29.05.2019 09:35,  
45

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий белгиланган. Шунга қарамасдан, фуқаро ва ташкилотлар томонидан МИБва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларига тўланаётган жарима ва мажбурий тўловларнинг жуда катта қисми давлат бюджетини четлаб ташкилотнинг ўз тасарруфида қолиши белгиланган.

Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 йилдаги 484-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларни электр энергия, газ, ичимлик сувидан узиб қўйиш тартиби» тўғрисидаги низомнинг 23-моддасида:

«Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари (405 460.00 сўм) миқдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари (2 027 300,00 сўм) миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади».

Низомнинг 241 ­– моддасида эса:

«Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сувига қайта улашдан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

·        25 фоизи ― Бюро марказий аппаратининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

·        25 фоизи ― Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

·        50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади» - деб кўрсатилган.

Аҳоли ва ташкилотлар томонидан тўланаётган ушбу мажбурий тўловларнинг давлат бюджетига йўналтирмасдан тўлиқ мажбурий ижро бюроси ихтиёрида қолаётганлиги манфаатлар тўқнашувига олиб келмоқда. Бюро ходимлари давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлат бюджетини тўлдириш учун эмас, балки ўз ташкилотларининг шахсий ҳисобини тўлдириш мақсадида истеъмолчиларни жаримага тортган бўлмоқда.

Жарима ва мажбурий тўловларнинг давлат бюджетига йўналтирилмайдиган қисми шу даражада кўпки МИБ бўлимлари, вилоят прокуратуралари, ДХХ бошқармалари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларида тўпланган маблағлар омонат сифатида тижорат банкларига қўйилган ва улар бўйича даромад олинади.

Ҳуқуқ-тартибот органларининг банкларга омонат қўйиб, даромад олаётганлиги уларнинг тижорат билан хам шуғулланаётганлигидан далолат беради ва уларнинг мустақил назорат қилувчи орган сифатидаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини алоҳида айтиб ўтиш керак.

P.S. Жарима ва бошқа мажбурий тўловларнинг жуда катта қисми давлат бюжетига ўтмасдан ҳуқуқ-тартибот ташкилотларининг ўз тасарруфида қолаётганлигининг қонуний эканлигига шубҳа йўқ, аммо ушбу қонунларнинг давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб қабул қилинганлигига асосли шубҳа мавжуд.

Мирзо Субханов

msubxanov.blogspot.com

(асосий фото: хабар.уз)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан