Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Microsoft Android смартфонлар учун ажойиб илова чиқарди
12.05.2020 07:59,  
680

Смартфонни ўзингизга мослаб созлашнинг муҳим қисми – обой танлашдир: фойдаланувчи интерфейсининг қандай қабул қилиниши кўпинча унга боғлиқ. Microsoft шуни инобатга олиб, Bing Wallpapers номли янги илова тақдим қилди.

Bing Wallpapers иловаси – дунёнинг турли бурчакларидан олинган мафтункор фотосуратлардан тузилган обойлар жамланмасидир. Лекин шунинг ўзигина эмас: дастурдаги расмлардан ҳар бирида кичик тавсиф ҳам берилган – бу эса Ер юзининг қизиқарли жойлари ҳақида янги фактлар ўрганиш имконини беради.

Дастурда керакли суратни кўплаб фильтрлар ёрдамида излаб топиш имкони жорий этилган: расмнинг асосий ранги, ундаги объект жойлашган мамлакат, сурат тоифаси ва ҳоказо. Лекин Bing Wallpapersʼнинг асосий ўзига хослиги – смартфон экранидаги обойларни ҳар куни автоматик тарзда алмаштириб туришидир. Шунинг эвазига қурилмангиз экрани сизга ҳар куни янги ҳайратлар бахш этади ва ҳеч қачон жонингизга тегмайди. Айтиб ўтиш ўринлики, мазкур функция компания аввалроқ тақдим этган лаунчер – Microsoft Launcher иловасида ҳам мавжуд.

Bing Wallpapers иловасини Google Play каталогидан мазкур ҳавола орқали ўрнатиб олиш имкони мавжуд. Агарда бирор хатолик сабабли у ердан юклаш имкони бўлмаса, дастурнинг APK-файлини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиб, ўзингиз мустақил ўрнатишингиз мумкин. Android 8 ва ундан юқори талқиндаги операцион тизимга тушувчи бу илова буткул бепул эканлиги, яна ичида бирор рекламаси йўқлиги сизга ҳам маъқул келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан