Microsoft ҳаммуассиси дунёдаги энг катта самолётни тақдим қилди

Microsoft ҳаммуассиси дунёдаги энг катта самолётни тақдим қилди

1975 йилда Билл Гейтс билан биргаликда Microsoft‘га асос солган Пол Аллен 1983 йилда ширкатни тарк этади ва акциялар пакетининг катта қисмини сотиб юборади. У ҳозирда космик лойиҳаларга сармоя киритмоқда.

Аллен махсус лойиҳалаштирилган дунёдаги энг катта самолёт Stratolaunch ишга тушганлигини маьлум қилди.

Allen Stratolaunch Systems аэрокосмик ширкати томонидан ишлаб чиқарилган қурилма унгача ишлаб чиқарилган учар мосламалар ичида энг узун қанотлиси саналади. Қанотлари узунлиги 100 метрдан ошади (385 фут).

Янги самолёт ракеталарни ишга тушириш тизимини ўзгартиришга мўлжалланган. Илгари ракеталар ердаги махсус платформадан учирилган, аммо энди Stratolaunch уларни мустақил парвоз учун мос бўлган баландликка етказиб бериши мумкин. Бу эса ёнилғи сарфи ва ишга тушириш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.

Самолёт 6 йилда қуриб битказилган, 2011 йилда унинг қиймати 300 миллион доллар эди.

Stratolaunchнинг биринчи парвози 2019 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг биринчи мижози Pegasus XL ракетаси саналади.