Microsoft келажакда Россияда бизнес кўламини кескин қисқартиришни режалаштирмоқда. Компания президенти Бред Смит The Washington Post Live нашрига берган интервьюсида тегишли режалар ҳақида маълум қилди.
«Россияга келсак, биз охир-оқибат деярли ҳеч нарса ёки ҳеч нарса қолмагунча, биз ўз бизнесимизни қисқартиришда давом этамиз», деди у келажакдаги истиқболлар ҳақида.
Компания июнь ойи бошида мамлакатдаги бизнес кўламини сезиларли даражада қисқартириш режаларини эълон қилди. Қарор «ушбу оғир даврда тўлиқ қўллаб-қувватлаш» ваъда қилинган 400 дан ортиқ ходимларга таъсир қилиши керак.
19 июнь куни компания Россиядаги расмий веб-сайтдан Windows 10 ва 11, ушбу операцион тизимлар намуналарини, шунингдек, Media Creation Tool дастурини юклаб олишни тақиқлагани маълум бўлган эди.