Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Microsoft Windows 11 учун янги хусусиятларни эълон қилади
6.04.2022 19:29,  
87

Microsoft Hybrid Work  тадбирида Windows 11 да янги хусусиятларни эълон қилди. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Тақдимот чоғида компания вакиллари Windows 11'нинг янги функцияларини эълон қилишди. Хусусан, ёрлиқлар бўйлаб тезкор ҳаракатланиш функциясини олган янгиланган File Explorer дастури тақдим этилди. Шунингдек, иловага ёрлиқлар ва тезкор кириш папкаларини ўз ичига олган янги бош саҳифа қўшилди.

Smart App Control хизмати фақат криптографик имзога эга дастурларни ишга тушириш орқали зарарли иловаларнинг ишлашини чеклаш имконини беради. Корпорация вакилларининг сўзларига кўра, вариант вирусли дастурларни самарали аниқлаш ва фишингга қарши курашиш имкониятига эга бўлади.

Тадбир давомида видеомулоқотнинг янги функциялари тақдим этилди. Шундай қилиб, Voice Focus опцияси видео қўнғироқлар пайтида бегона шовқинни автоматик равишда йўқ қилади. Бундан ташқари, Windows 11 автоматик кесиш ва фонни хиралаштириш функцияларини тақдим этди. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида кўз билан алоқа қилиш функцияси суҳбатдошга фойдаланувчининг қиёфасини намойиш қилиш имконини беради.

Компания янги видеомулоқот функциялари хусусий Microsoft иловаларида ва фақат нейрон чип билан ишлашини айтди. Янги функциялар биринчи навбатда Qualcomm 8cx Gen 3 процессорига асосланган компьютерларда мавжуд бўлади. Бошқа функциялар кейинги Windows 11 янгиланишларида пайдо бўлади.

Windows 11'нинг сўнгги йирик янгиланиши февраль ойи ўрталарида чиққан эди. Янгиланиш Андроид иловаларини ишга туширишни қўллаб-қувватлаш, вазифалар панелининг янги функциялари, янгиланган Media Player ва Notepad иловаларини ўз ичига олади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан