Мигрантларга ўзини банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ва пенсияни ҳисоблаш тартиби қўлланилади

Мигрантларга ўзини банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ва пенсияни ҳисоблаш тартиби қўлланилади

Аввал хабар қилганимиздек, «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча ишлаш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

2021 йил 1 январдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими»га киритилган кам таъминланган оила аъзоси хорижда вақтинча ишлаб қайтиб келганда:

- БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидия тўланади

- Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.