Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиардер Алишер Усмонов Намангандаги оилаларга 12,5 миллиард сўм хайрия қилди
22.05.2020 05:51,  
227

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 млрд сўмлик ёрдам ажратди.

“Тадбиркор Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги қарийб 5 минг оилага жами 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак кўрсатди. Наманган шаҳридаги 3000, Чуст туманидаги 1000, Наманган туманидаги 997та хонадон йўқланган. Ўрганишлар давомида якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.

Миллиардер томонидан ажратилган маблағ “Ўзмиллийбанк” пластик карталарига ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сектор вакиллари ва банк ходимлари томонидан мазкур оилалар вакилларига етказиб берилди”, дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизматида.

Бундан аввалроқ Алишер Усмонов томонидан ажратилган 2,5 миллиард сўм Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 1000та оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилгани хабар қилинганди.

Алишер Усмонов Марҳаматдаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 миллиард сўм ажратди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан