Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиондан миллиардгача. Бир нечта ҳудудларда кредит маблағларини "туя қилганлар" аниқланди
21.10.2022 21:29,  
88

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.O.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Ш. ҳудудий тижорат банки филиалидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, экспортга йўналтириш учун ажратилган 3 млрд сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.F.” МЧЖ раҳбари Ш.И. ва бошқалар интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкиллаштириш учун ажратилган 2,8 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган тергов қадар текширувда эса, “M.Q.” хусусий корхонаси раҳбари К.С. корхонага ажратилган 152 500 АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига хориждан олиб келинган йирик шохли қора молларни сотиб юборганлиги, шунингдек банк муассасаси масъул шахслари билан тил бириктириб, кредит гаров таъминоти учун қўйилган 2 та автотранспорт воситасини банк хатига асосан нотариал тақиқдан чиқариб сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан